19:16 / 05.02.2025
211

Донли экинлар ҳосилдорлиги бўйича Хитой рекордлар ўрнатмоқда

Донли экинлар ҳосилдорлиги бўйича Хитой рекордлар ўрнатмоқда
Хитойда 2024-2025 йиллар мавсумида маккажўхори, шоли ва буғдойдан жами 706,5 млн тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Бу 695,4 млн тонна ҳосил олинган олдинги мавсумга нисбатан 1,6 фоиз кўпдир. Хитой миллий статистика идорасининг ушбу маълумотларини Grain central нашри эълон қилди.

Экин майдонлари бир йилда 0,3 фоизга кенгайиб, 119,3 млн гектарга, асосий уч донли экин ҳосилдорлиги ўртача 1,3 фоизга ўсиб, гектаридан 59,2 центнерни ташкил этмоқда.

Маккажўхори мамлакатнинг донли экинлари орасида энг катта майдонни банд этган. 2024 йилда 44,7 млн гектардан 294,9 млн тонна рекорд даражада кўп ҳосил олинди. Ҳосилдорлик ошишида серҳосил навларга эътибор қаратилгани муҳим аҳамият касб этган.

Фото: SMI Today
Прогнозларга кўра, Хитойга маккажўхори импорти 14 млн тоннагача камаяди. 2023-2024 йиллар мавсумида Хитой чет элдан 23,4 млн тонна маккажўхори донини сотиб олган.

Шоли — мамлакатнинг экин майдони катталиги ва ҳосил ҳажми бўйича иккинчи донли экини. Жорий мавсумда 29 млн гектардан 207,5 млн тонна ҳосил олиш мўлжалланган. Бир гектардан ўртача ҳосилдорлик 71,5 центнерни ташкил этиши ктиляпти.

FAS прогнозига кўра, мамлакатда гуручга бўлган ички талаб 145 млн тоннани ташкил этиб, 1 млн тонна гуруч экспорт қилиниши мумкин.

Буғдой етиштиришда Хитой узоқ йиллардан буён жаҳонда етакчи саналади. 2024-2025 йиллар мавсумида 23,6 млн гектар майдондан 140,1 млн тонна рекорд ҳосил олиниши режалаштирилган, бу ўтган мавсумга қараганда 2,6 фоиз кўп ёки 3,5 млн тонна қўшимча буғдой олинишини англатади. Ҳосилдорлик гектаридан ўртача 59,4 центнерни ташкил этади, ўтган йилга нисбатан ўсиш — 2,8 фоиз.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг