![Россия ҳукумати спиртли ичимликлар бўйича жиддий тақиқ қўймоқчи](/uploads/posts/2025-02/66a09908d01a3e20b036e1903fbcb3f7.webp)
Россия Тергов қўмитаси 21 ёшгача бўлган ёшларга ҳар қандай алкоголли ичимликлар сотишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин маълум қилди.
«Ёшлар ўртасида спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг олдини олиш учун 21 ёшгача бўлган шахсларга таркибида алкоголли маҳсулотларни сотишни тақиқлаш зарур», — деди у бошқарма ҳайъати йиғилишида.
Бастрикин, шунингдек, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ёшини 16 ёшдан 14 ёшга тушириш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.
«Бу ўсмирларни гиёҳванд моддалар билан шуғулланаётган жиноятларга қарши курашда ёрдам беради», - дея қўшимча қилди у.
Ўтган сентябр ойида Россия Давлат Думаси депутати Султон Ҳамзаев парламент аъзолари 21 ёшгача бўлган фуқароларга спиртли ичимликлар сотиш ва истеъмол қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрлашини маълум қилган эди.
Депутат бундай чора «алкоголга қарши юмшоқ, эҳтиёткорона сиёсат»ни давом эттириш учун зарурлигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, мавжуд чекловни ошириш орқали спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ёшини камайтириш керак. Ҳамзаев қоидабузарлар маъмурий жавобгарликка тортилиши керак, деб ҳисоблайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар