Ўзбекистонга йўл олган автобус Саратов вилоятида ҳалокатга учради


30 октябрь куни Россиянинг Саратов вилоятида автобус ҳалокатга учради. Маълумотларга кўра, aвтобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Санкт-Петербургдан Тошкентга йўл олган автобус ичида 24 нафар йўловчи бор эди. ЙТҲ оқибатида улардан 16 нафари жароҳат олиб, зудлик билан шифохонага етказилган.
Qalampir.uz сайти ёзишича, жароҳат олганларнинг 4 нафари ҳамон шифохонада қолмоқда.
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларида йўл-транспорт ҳодисасига ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлгани тасдиқланган.
Йўлни нам қор қоплагани сабаб Yutong русумли автобус сирпана бошлаган, натижада йўл четидаги тўсиқларга бориб урилган ва ағдарилиб кетган.






























Изоҳлар 0
…