Фото: Видеодан кадр
Эронда аёл “кийиниш қоидаларига қарши норозилик” сифатида яланғоч ҳолда полиция машинасига чиқди. Бу ҳақда Son Dakika'га таяниб Дарё хабар берди.
Воқеа Эроннинг аҳоли сони бўйича иккинчи ўриндаги шаҳри Машҳадда содир бўлган. Тасвирларда аёлнинг патрул машинаси капотига чиқиб, офицерларга бақиргани ва қўлларини кўтариб олд ойнада ўтиргани кўринади. Офицерларнинг уни туширишга уринишларига қарамай, аёл жойидан қимирламаган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, аёл аллақачон ҳибсга олинган. Унга нисбатан айблов эълон қилиниши ёки қилинмаслиги ҳақида расмий берилмаган.
Бу Эронда аёлнинг ярим яланғоч ҳолда норозилик билдирган биринчи ҳолат эмас. Жумладан, 2024 йил Теҳрондаги Азод ислом университети талабаси ҳижобни нотўғри ўрагани учун таъқибга учрагач, кийимларини ечиб, университет ҳудудида юрганди. Шундан сўнг полиция ходимлари уни олиб кетганди.
Эронлик талаба Аху Даряий руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий даволанишга юборилган. Мустақил манбалардан олинган маълумотларга кўра, илгари талабанинг руҳиятида ҳеч қандай муаммо кузатилмаган. Шунга қарамай, қиз кучли таъсир қилувчи дорилар билан даволанаётгани айтилмоқда.
Эронда аёллар сочларини рўмол остига яшириб, кенг кийим кийишлари шарт. Апрель ойидан бошлаб Эрон кўчаларида ҳижобни тўғри кийишни назорат қилувчи “Басиж” ходимлари сони сезиларли даражада ошган. Университетлар эса ташқи кўриниши қоидаларга мос келмайдиган талаба қизларни дарсга киритмаслик учун юзни таниш технологиясидан фойдаланмоқда.
Ҳозирда Эрон парламентида ҳижоб кийиш қоидаларини кучайтирувчи қонун кўриб чиқилмоқда. Бир марталик қоидабузарлик учун тахминан 50 доллар жарима, такроран бузилган тақдирда эса жарима миқдори 400 долларгача ошади. Эронда ўртача иш ҳақи 200–250 АҚШ долларини ташкил этади.
Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён мажбурий ҳижобни қўллаб-қувватламайди, аммо бу масалада — Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий каби ваколатларга эга эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар