19:09 / 06.02.2025
139

Россия Мудофаа вазирлиги: Украина Курск вилоятида ҳужум уюштиришга уринди

Россия Мудофаа вазирлиги: Украина Курск вилоятида ҳужум уюштиришга уринди
Россия Мудофаа вазирлиги 6 февраль эрталаб Украина Қуролли кучлари Курск вилояти ҳудудида кенг кўламли ҳужум уюштиришга ҳаракат қилганини маълум қилди.

Вазирликнинг баёнотига кўра, Украина армияси Черкасская Конопелка ва Уланок аҳоли пунктлари йўналишида аксил-ҳужум уюштиришга уринган. Ҳужумда зирҳли техникага эга иккита механизациялашган баталон иштирок этган.

Жанглар ва йўқотишлар ҳақида маълумотлар

Ҳужум қилинган ҳудудлар Суджа шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, у ҳозирда Украина Қуролли кучлари назоратида бўлган туман маркази ҳисобланади.

Россия мудофаа идораси ушбу йўналишда Украина армияси катта йўқотишларга учраганини билдирмоқда.

Ҳали расмий тасдиқ йўқ

Бунгача бир қатор Z-каналлар ва Россия ҳарбий мухбирлари Курск вилояти ҳудудида шиддатли жанглар кечаётгани ҳақида хабар берган. Уларга кўра, Суджанинг жануби-шарқида кескин тўқнашувлар кузатилмоқда.

Ҳозирча Украина расмийлари Курск вилоятидаги ушбу можаро бўйича изоҳ бермаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг