date
views 209

Трамп: Можаро тугагач Ғазо сектори АҚШ назоратига ўтиши мумкин

Трамп: Можаро тугагач Ғазо сектори АҚШ назоратига ўтиши мумкин
Фото: AFP
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Исроил ва Ғазо ўртасидаги ҳарбий можаро тугаганидан сўнг, Ғазо сектори АҚШ назоратига ўтиши мумкинлигини таъкидлади.

Трампнинг режасига кўра, Фаластин аҳолиси улар учун хавфсиз ва қулай ҳудудларга кўчирилади, у ерда эса замонавий уй-жойлар қурилади. Унга кўра, бу фаластинликларга «хавфсиз, бахтли ва эркин ҳаёт кечириш имкониятини» беради.

Ғазони қайта тиклаш режаси

Трамп Қўшма Штатлар «дунёнинг энг яхши қурилиш мутахассислари» билан ҳамкорлик қилиб, Ғазони «йирик ва нуфузли ривожланиш лойиҳаларидан бири» сифатида қайта тиклашни режалаштирмоқда. У бу жараёнда Америка қўшинлари ҳудудга киритилмаслигини алоҳида таъкидлади.

Исроил ва Трамп позицияси

Аввалроқ, Трамп Ғазони АҚШ назоратига олиш ва барча фаластинликларни ҳудуддан чиқариб юбориш таклифини илгари сурган эди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ушбу ғояни қўллаб-қувватлаб, «бундай ёндашув Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга хизмат қилиши мумкин», деб таъкидлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: Можаро тугагач Ғазо сектори АҚШ назоратига ўтиши мумкин