![Зеленский: "Трампнинг урушни тугатиш бўйича расмий режаси йўқ"](/uploads/posts/2025-02/1884968750_020330751933_1920x0_80_0_0_d6423e5cf212a555c7a04126284422e0.webp)
Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россия-Украина урушини тугатиш бўйича расмий режаси ҳозирча мавжуд эмаслигини маълум қилди.
— Расмий режа ҳали йўқ. Турли нашрларда тарқалаётган режалар... Ишончим комил, бу президент Трампнинг расмий режаси эмас, — деди Украина раҳбари Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан матбуот анжуманида.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Киевда урушни тугатиш бўйича ўз тасаввурлари мавжуд ва аниқ бандлар Трампнинг инаугурациясидан олдин АҚШ билан муҳокама қилинган.
— Эҳтимолий режа ҳақида турли талқинлар бўлиши табиий. Қайсидир маънода бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келиши мумкин, лекин кўп ҳолларда бундай эмас. Биз расмий музокаралар ва натижаларни кутмоқдамиз, — дея қўшимча қилди Украина президенти.
Январь ойи охирида Украинани “Страна.ua” нашри урушни 100 кун ичида тугатиш режаси эълон қилинганини ёзди. Нашрнинг хабар беришича, ушбу режа Доналд Трамп жамоаси томонидан ишлаб чиқилган ва сўнгги кунларда Украинадаги сиёсий ҳамда дипломатик доираларда фаол муҳокама қилинган.
Бундан олдин Трамп маслаҳатчилари Украина учун тинчлик режасининг бир нечта вариантларини таклиф қилган эди. Ушбу вариантлар орасида Украина НАТОга аъзо бўлишдан воз кечиши ва айрим ҳудудларини Россияга топшириши кераклиги ҳақидаги бандлар бор эди.
Bloomberg хабарига кўра, АҚШнинг иттифоқчилари 14-16 февраль кунлари Германияда бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кейт Келлогг томонидан ушбу режанинг тақдим этилишини кутган эди. Бироқ Келлогг бу маълумотларни рад этди. Унга кўра, режа фақат Трампнинг ўзи томонидан тақдим этилади, аммо бу яқин ҳафтада содир бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар