10:35 / 07.02.2025
75

АҚШда тухум нархи ошгани туфайли товуқ ижараси оммалашмоқда

АҚШда тухум нархи ошгани туфайли товуқ ижараси оммалашмоқда
Америкада парранда гриппи сабабли миллионлаб товуқлар йўқ қилинмоқда, бу эса тухум таъминоти камайиши ва нархлар ошишига олиб келди. NBC хабарига кўра, нархлар кескин кўтарилгандан сўнг, айрим истеъмолчилар товуқларни ижарага олиш йўли билан муаммони ҳал қилишмоқда.

Rent the Chicken Homestead ташкилоти ҳаммуассиси Женн Томпкинс бу ҳақда шундай деди:
"Биз икки ёки тўрт товуқни катаги билан бирга мижозларнинг ҳовлисига етказиб беряпмиз. Иккита товуқ бир ҳафтада ўнта, тўрттаси эса йигирматагача тухум қўяди."

Томпкинсга кўра, одамлар бу хизматдан асосан пул тежаш учун эмас, балки ўзларини хотиржам ҳис қилиш учун фойдаланишмоқда.

Pittsburg яқинида жойлашган Rent the Chicken компанияси 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, АҚШ ва Канада бўйлаб фермерлар билан ҳамкорлик қилади ва товуқларни олти ой муддатга ижарага бериш хизматини таклиф қилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг