10:45 / 07.02.2025
54

Исроил ва АҚШ Ғазо бўйича янги режаларни муҳокама қилмоқда

Исроил ва АҚШ Ғазо бўйича янги режаларни муҳокама қилмоқда
Исроил мудофаа вазири Исроил Кац Ғазо аҳолисига Фаластин ҳудудини ихтиёрий равишда тарк этиш ва уларни қабул қилишга тайёр давлатларга йўл олиш имкониятини яратиш бўйича режа ишлаб чиқишни буюрди. Бу ҳақда у 6 феврал куни X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Исроилнинг Ғазо бўйича позицияси

Кацнинг таъкидлашича, бу режага чегара орқали чиқиш йўллари, денгиз ва ҳаво транспорти учун махсус механизмлар ҳам киритилади.

Шунингдек, у АҚШ президенти Доналд Трампнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, бу ғазоликлар учун янги имкониятлар яратиши ва қабул қилувчи мамлакатлар кўмагида минтақани қайта тиклашга хизмат қилишини билдирди. Бироқ, бу жараён бир неча йил вақт талаб этиши мумкин.

Кацнинг фикрича, Ҳамас аҳолини тирик қалқон сифатида ишлатиб, уларнинг Ғазодан чиқиб кетишига тўсқинлик қилмоқда. У Ғазо аҳолиси ҳам бошқа халқлар сингари эркин ҳаракатланиш ва миграция ҳуқуқига эга бўлиши керак, деб таъкидлади.

Исроил вазири Ғазо аҳолисини қабул қилиши мумкин бўлган давлатлар сифатида: Испания, Ирландия, Норвегия ва Канада каби мамлакатларни тилга олди. Агар бу давлатлар қабул қилишдан бош тортса, уларнинг иккиюзламачилиги фош бўлади, деди Кац.

Трамп: АҚШ Ғазо секторини назорат олади

АҚШ президенти Доналд Трамп 4 феврал куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашувда Ғазо секторини назорат олиш режаси ҳақида гапирди. Associated Press тарқатган хабарга кўра, Трамп шундай баёнот берган:

"Қўшма Штатлар Ғазо секторини назорат қилади, у ердаги барча хавфли қуролларни демонтаж қилиш учун масъул бўлади", — деди у.

Трампнинг режасига кўра:

✔ АҚШ Ғазони ривожлантириш ва минглаб иш ўринлари яратиш режасини амалга оширади.
✔ Минтақа Яқин Шарқдаги "ривьера" сифатида қайта қурилади.
✔ Ғазо сектори "дунё халқи" учун уйга айланиши мумкин.

Трампдан Ғазога АҚШ қўшинлари жўнатилиши керакми? деб сўрашганда, у "Биз керакли нарсани қиламиз", деб жавоб берди.

Шунингдек, у Исроил, Ғазо ва Саудия Арабистонига ташриф буюриш ниятида эканлигини таъкидлади.

Исроил бош вазири Нетаняҳу бу ташаббусни ижобий қабул қилиб, "Трамп янги ғоялар билан ўйлайди", деб таъкидлади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг