14:22 / 07.02.2025
438

Украина 909 нафар россиялик ҳарбийни асирга олди

Украина 909 нафар россиялик ҳарбийни асирга олди
Фото: Anadolu/picture alliance
Украина Қуролли кучлари Россия Федерациясининг Курск областьсидаги олти ойлик операция давомида 909 нафар россиялик ҳарбийни асирга олди. Бу ҳақда Украина Бош штаби 6 феврал куни Facebook саҳифасида хабар қилди. Баёнотда таъкидланишича, ушбу асирлар Россия қамоқхоналарида сақланаётган юзлаб украиналик ҳимоячиларни Ватанга қайтариш имконини яратади.

Курск операцияси 2024 йил 6 августда бошланган бўлиб, унинг мақсади Россия қўшинларининг Суми ва Харкив областларига ҳужум қилишини олдини олиш экани қайд этилди. Операция давомида Россия армияси 39,9 минг нафар аскар йўқотган, шундан 16,1 минг нафари ҳалок бўлган.

Шунингдек, Россиянинг катта миқдордаги ҳарбий техникаси йўқ қилинган:
- 131 та танк,
- 689 та зирҳли жанговар техника,
- 386 та артиллерия тизими,
- 12 та ЯЎРТ бўлинмаси,
- 12 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими,
- 1 самолёт ва 3 вертолёт,
- 931 та дрон.

Шимолий Корея Россияга қўшимча аскарлар юбормоқда

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Украинадаги урушда қатнашиш учун Россияга қўшимча қўшин юборишга қарор қилди. Бу ҳақда 24 январ куни Жанубий Кореянинг "Ренхап" ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, аввалроқ Шимолий Корея Россияга 11 минг аскар юборган, аммо тўрт ой ичида уларнинг учдан бир қисми йўқотилган. Бир нечта аскар эса асирга тушган. Шунга қарамай, Пхенян Москвага ҳарбий ёрдам бериш учун қўшимча кучлар юборишни режалаштирмоқда.

22 январ куни Пентагон манбалари The New York Times (NYT) нашрига Шимолий Корея яқин икки ой ичида Россияга янги аскарлар юборади, деб маълум қилди. Бироқ, аниқ сони ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ хабарларга кўра, Москва Пхенянга ҳар бир аскар учун 2 000 доллар тўлаяпти. Бу сумма Шимолий Корея фуқаросининг 83 йиллик маошига тенг экани таъкидланмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг