16:16 / 07.02.2025
221

Нетаньяху Ғазодаги урушни бутунлай тугатиш учун қандай шарт қўймоқда?

Нетаньяху Ғазодаги урушни бутунлай тугатиш учун қандай шарт қўймоқда?
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху агар ҲАМАС раҳбарлари ҳокимиятдан воз кечиб, “сургун”га рози бўлса, Ғазодаги урушни тўхтатишга тайёр эканини билдирди. Axios манбаларига кўра, Нетаньяху бу режасини Вашингтонга сафари давомида тақдим этган.

Гаровдаги шахсларни озод қилиш режаси

Исроил бош вазири гаровга олинганларни озод этиш бўйича келишувнинг биринчи босқичини узайтиришни режалаштирмоқда. Ҳозирда 33 нафар гаровдагини озод қилиш режалаштирилган, бунинг эвазига Исроил ҳайдов фаластинлик маҳбусларни озод қилишга тайёр. Аммо уларнинг аниқ сони кўрсатилмаган.

Келишувнинг эҳтимолий иккинчи босқичи

Америка расмийлари келишувнинг биринчи босқичи узайтирилса, иккинчи босқич бўйича музокаралар чоғида ҲАМАСга янги таклиф берилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Унда:
  • Ғазода урушни тўхтатиш,
  • Юқори мартабали фаластинлик маҳбусларни озод қилиш,
  • ҲАМАСнинг ҳокимиятдан воз кечиши,
  • ҲАМАС раҳбарларининг “учинчи давлат”га сургун қилиниши таклиф этилиши мумкин.

Исроилнинг талаблари ва ҲАМАСнинг позицияси

Исроил раҳбарияти ҲАМАС Ғазо устидан “фуқаролик назорати”дан воз кечиб, ҳокимиятни мустақил қўмиталарга топширишга рози бўлганини даъво қилмоқда. Бироқ, ҲАМАС ўз ҳаракатини тарқатишга тайёр эмас.

Ўт очишни тўхтатиш муддати

Исроил ва ҲАМАС 19 январдан бошлаб ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган. Биринчи босқич 42 кун давом этади. Иккинчи босқичда қолган гаровдагиларни озод қилиш ва урушни тўлиқ тўхтатиш бўйича музокаралар бошланиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг