![Украина армияси Курск вилоятида ҳудудий назоратни кенгайтирди](/uploads/posts/2025-02/photo_2025-02-07_20-36-24-jb9-f_y2.webp)
Фото: Shutterstock
6 февраль куни Украина Қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятидаги ҳужумлар давомида камида битта аҳоли пунктини ўз назоратига олиб, Сужа шаҳридан жануби-шарқ томон 5 км ичкарига кириб борди. Бу ҳақда Американинг Урушни ўрганиш институти (ISW) кундалик ҳисоботида маълум қилинди.
Украина армиясининг илгарилаши
Экспертлар маълумотларига кўра, Украина ҳарбийлари Махновкадан жануби-ғарбга ва Черкасская Конопелкадан шимол ва шарққа силжиб, Колмаков қишлоғини қўлга киритган. Шунингдек, Черкасская Конопелка ва Фанасеевка қишлоқларида Украина кучлари мавжудлиги қайд этилган, аммо бу ҳудудларни улар кун охиригача сақлаб қолгани номаълум.
Бундан ташқари, Украина армиясининг Уланок қишлоғига ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берилган. Колмаков — Сужа шаҳридан жануби-шарқда жойлашган ва урушдан олдин у ерда 79 киши истиқомат қилган.
Россия манбалари ва Украина армиясининг позицияси
Россиялик ҳарбий блогерлар Украина армиясининг бир қатор тактик ютуқларини тасдиқлаган ҳолда, Россия қўшинлари Украина ҳарбий техникасини катта миқдорда йўқ қилганини даъво қилмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги эса, Курск вилоятининг Черкасская Конопелка ва Уланок йўналишида Украина армиясининг қарши ҳужумларини бартараф этганини маълум қилган.
Стратегик аҳамият ва танқидлар
Украина расмийларига кўра, Курск вилоятидаги операция Украина позициясини мустаҳкамлаш ва эҳтимолий тинчлик музокараларида устунликка эришиш учун муҳим.
Шу билан бирга, айрим таҳлилчилар Россия армиясининг сўнгги олти ой ичида Донецк вилоятида бир қатор шаҳарларни эгаллаб, олдинга силжишга эришганини таъкидлаб, Украина ҳужумларининг самарадорлигини савол остига қўймоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар