07:44 / 08.02.2025
856

Украина ҳарбийлари нега жанг майдонини рухсатсиз тарк этмоқда?

Украина ҳарбийлари нега жанг майдонини рухсатсиз тарк этмоқда?
© AP Photo / LIBKOS
Жанговар ҳаракатлар ҳудудини рухсатсиз тарк этаётган Украина ҳарбийлари сони ортиб бормоқда, деб ёзади Польшанинг “Onet” нашрига иқтибос келтирган ҳолда Спутник.

Мақолада айтилишича, фронтнинг баъзи қисмларида кадрлар етишмовчилиги 50 фоиздан ошади, бу Украина Қуролли кучлари аскарларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган Польша ўқув полигонларида ҳам сезилади.

“Назарий жиҳатдан, бизда ҳозирда 90 киши ўтириши керак, чунки ротада айнан шунча бўлиши керак. <...> Улар эса бор-йўғи 20 та. Ротация йўқ. Менинг олдинги чизиқда ротациясиз бўлиш бўйича рекордим беш ҳафтадан ортиқ. Менда ҳеч бўлмаса ювиниш учун бир кун дам ҳам бўлмади”, — дея украиналик жангчилардан бирининг сўзларини келтиради нашр.

Аввалроқ Британиянинг “Financial Times” газетаси 2024 йилнинг ўн ойида Украина Қуролли кучлари сафида қочқинлар сони 2022-2023 йиллардаги умумий статистик маълумотларга нисбатан қарийб икки баравар ошгани, уларга нисбатан 60 минг жиноий иш очилгани ҳақида ёзган эди. Исми ошкор этилмаган украиналик генералга кўра, энг кўп қочқинлар пиёда ва ҳужум бригадалари орасида.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг