15:51 / 09.02.2025
1 918

Песков Трампнинг Путин билан суҳбати ҳақида нималар деди?

Песков Трампнинг Путин билан суҳбати ҳақида нималар деди?
Дмитрий Песков
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон мулоқоти ҳақидаги маълумотни на тасдиқлади, на инкор этди. Унинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқа турли каналлар орқали амалга оширилади, шунинг учун шахсан у «баъзи нарсадан бехабар бўлиши мумкин».

«Вашингтон маъмурияти ўз ишини йўлга қўяр экан, жуда кўп турли коммуникациялар мавжуд ва бу алоқалар турли каналлар орқали олиб борилади ва, албатта, бу коммуникацияларнинг кўплиги фонида шахсан мен ниманидир билмаслигим, нимадандир бехабар бўлишим мумкин. Шунинг учун, бу ҳолатда мен буни на тасдиқлай, на инкор эта оламан», деди Дмитрий Песков.

Доналд Трамп сўзларига кўра, Владимир Путин билан телефон суҳбати Украинадаги урушни тугатиш билан боғлиқ. У Россия президенти жанг майдонида аскарларнинг ўлимига «ҳақиқатан ҳам бефарқ эмаслиги», «у одамлар қурбон бўлишини тўхтатишни хоҳлашини» таъкидлади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг