10:39 / 10.02.2025
482

Илон Маск “Озодлик радиоси” ва “Америка овози”ни ёпишни кўзламоқда

Илон Маск “Озодлик радиоси” ва “Америка овози”ни ёпишни кўзламоқда
Коллаж: “Дарё”
Америкалик миллиардер Илон Маск “Озодлик радиоси” ва “Америка овози”ни ёпишга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида ёзди, дея хабар бермоқда Дарё нашри.

Илон Маск Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари ҳисобланади. Ушбу тузилма ортиқча меъёрий ҳужжатларни йўқ қилиш, амалдорлар ва харажатларни қисқартиришга эътибор қаратади. Шундан келиб чиқиб, миллиардер “Озодлик радиоси” ва “Америка овози” солиқчилар пулини сарф қилаётганини айтди.

“Ҳа, уларни ёпинг. Европа энди озод (бўғувчи бюрократияни ҳисобга олмаганда). Уларни энди ҳеч ким тинглаётгани йўқ. Бу шунчаки ўзи билан гаплашаётган ақлдан озган радикал сўлчилар бўлиб, улар америкаликларнинг солиқларидан йилига 1 миллиард долларни сарф қилмоқда”, деб ёзди миллиардер Х саҳифасида.

Маск аввалроқ АҚШ ҳукумати Politico, The New York Times (NYT) газеталари ва Associated Press (AP) агентликларини молиялаштиришни тўхтатишини айтганди. Бунга AP Давлат департаментидан 620 минг доллар, NYT Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ижтимоий хизматлардан “ўнлаб миллион доллар” олгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Оқ уй молиялаштириш USAID орқали амалга оширилганини маълум қилган. Politico бунга жавобан “ҳеч қачон давлат дастурлари ёки субсидияларининг бенефициари бўлмаганини” таъкидлаган.

“Politico газетаси демократлар ҳақидаги ижобий мақолалари учун USAIDдан 8 миллион доллар олган, деган АҚШ президенти.
Трампнинг қўшимча қилишича, “бу тарихдаги энг катта жанжал бўлиши мумкин” ва демократлар “бундан қочиб қутула олмайди”.

DOGE — АҚШ ҳукумати идораси эмас

The Guardian газетаси аниқлик киритишича, DOGЕ ҳукумат департаменти эмас, Маск эса янги маъмурият аъзоси ҳисобланмайди. Шунга қарамай миллиардер Оқ уй мажмуасига кирувчи Эйзенхауэр маъмурий биносида офисга эга.

Маскнинг кўрсатмаси билан 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган дастурчилар ва муҳандислар федерал агентликларнинг нозик маълумотларини назорат қилади ва оммавий қисқартиришлар билан таҳдид қилади.

Трампнинг инаугурациясидан бир неча кун ўтгач, Маск АҚШнинг барча 2 миллион федерал хизматчиларига электрон хат юбориб, уларни кутилаётган қисқартиришлар арафасида ишдан бўшашга чақирган. Маълум бўлишича, Илон Маск ходимларга етти ойлик маош миқдорида тўлов таклиф қилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг