23:18 / 10.02.2025
84

Италияда фирибгарлар мудофаа вазири "овози билан" тадбиркорларни чув туширди

Италияда фирибгарлар мудофаа вазири "овози билан" тадбиркорларни чув туширди
Фото: AP
Фирибгарлар сунъий интеллект технологиясидан фойдаланган ҳолда Италия мудофаа вазири Гвидо Крозеттонинг овозини ҳосил қилиб, пул ундиришга уринди, деб хабар беради La Repubblica.

Қайд этилишича, жиноятчилар Крозетто ва вазирликнинг бошқа ходимлари номидан италиялик тадбиркорларга қўнғироқ қилиб, уларни чет эл банкларидаги ҳисобрақамларга пул ўтказишга кўндирмоқчи бўлган. Улар пул Сурия ва Эронда гаровда сақланаётган италияликларни чиқариб олиш учун кераклигини айтишган.

Фирибгарлар дипфейклардан ташқари Мудофаа вазирлигиникига ўхшаш рақамлардан қўнғироқ ҳам қилган. Италия ОАВга кўра, моделер Жоржо Армани, Prada модулар уйи директорлар кенгаши раҳбари Патрицио Бертелли, Pirelli шиналар ишлаб чиқарувчиси топ-менежери Марко Тронкетти Провере, шунингдек, «Интер» футбол клубининг собиқ эгаси миллиардер Массимо Мораттига шу каби қўнғироқлар бўлган.

Financial Times маълумотларига кўра, қурбонлардан камида бир нафари фирибгарларга 1 миллион евро ўтказиб берган. Италия ОАВга кўра, фирибгарлар январ ойида Эрон қамоқхонасидан журналист Чечилия Сала озод этилгани ва бу барча жойда овоза бўлганидан фойдаланган.

Фирибгарлар одамларнинг овози ва тасвирини пайдо қилишда кўпинча дипфейклардан фойдаланмоқда. Sumsub компанияси ҳисоб-китобларига кўра, фирибгарлар томонидан 2023 йилда бу каби технологиядан фойдаланиш 700 фоизга ошган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг