17:59 / 11.02.2025
355

Украина 500 миллиард долларлик нодир металларини АҚШга тақдим этади

Украина 500 миллиард долларлик нодир металларини АҚШга тақдим этади
Украина ўз ҳудудидаги 500 миллиард доллар қийматга эга бўлган нодир металларга бой конларни АҚШга тақдим этади. Ушбу келишув урушнинг қандай якун топишидан қатъи назар, Қўшма Штатлар томонидан кўрсатилган ҳарбий ёрдамнинг эвазига амалга оширилади.

Бу ҳақда АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Украина ҳудудидаги титан, марганец, темир, мис ва бошқа стратегик муҳим ресурсларга бой конлар АҚШ учун очиқ бўлади. Айниқса, Қўшма Штатлар титан металини алоҳида қадрлайди, чунки у қирувчи самолётлар, ҳарбий вертолётлар, ҳарбий-денгиз кемалари, танклар, баллистик ракеталар ва бошқа ҳарбий техникалар ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнайди.

Ҳозирга қадар АҚШ ўз эҳтиёжининг 90 фоизини импорт орқали қондириб келган эди. Эндиликда эса Украина конларининг назоратга ўтилиши туфайли бу қарамлик сезиларли даражада камаяди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қўшма Штатлар фақатгина титан ишлаб чиқариш орқали йилига камида 182 миллион доллар тежайди. Маълумотларга кўра, ушбу металлнинг бир килограмми 45 доллар атрофида баҳоланади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг