![Буюк Британияда олти ёшли бола сайёрани қутқариш учун 2,5 мингта пластик йиғди](/uploads/posts/2025-02/17195d7811_ediantc33l2bejspxpmmfdcqufygk13_.webp)
Фото: BBC
Буюк Британиянинг Ҳемпшир графлигидаги Нетли қишлоғида яшовчи олти ёшли Тедди 2,5 мингдан ортиқ пластик идишларни тўплади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Тедди одатда конфет, шоколад ёки крекерлар қадоғи сифатида сотиладиган пластик идишлар қайта ишлашга топширилмаслигини билгач, бундай қутиларни йиғишга қарор қилган. Буюк Британиянинг баъзи ҳудудларида бундай имконият бор, Ҳемпширда эса ҳозирча йўқ.
“Биз бу қутиларни иккиламчи хомашё учун оддий контейнерга топшира олмаймиз, лекин мен дунёни қутқариш учун вазиятни ўзгартиришга қарор қилдим. Сайёрамиз ягона ва биз унга ғамхўрлик қилишимиз керак”, — деб тушунтирди болакай.
Тедди қутиларни йиғишни 2024 йилда бошлаган, йил охирига келиб 358 та қутини тўплаган. Яхшироқ натижага эришиш учун у мактабига хат ёзиб, ишлатилган қутиларни унга беришларини сўради. Мактаб раҳбариятига бу ғоя маъқул келди ва улар хабарни бошқа ўқувчиларнинг ота-оналарига юборди.
Тедди онаси билан бирга маҳаллий корхоналар биноларига эълонлар осиб чиқди, бобоси эса чиқиндихонага бориб, ташлаб юборилган барча контейнерларни сақлаб қўйишни илтимос қилди. Баъзида Теддининг ўзи одамларнинг уйларидаги пластикларни йиғади ёки уларни чиқинди қутиларидан териб чиқади.
Яқинда бола ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида пост ёзиб, ўзини “эко жангчи” деб атади ва юз минглаб пластик идишлар чиқиндихонага ёки океанга ташланаётганини таъкидлади. Шундан сўнг боланинг ишлари янада юришиб кетди: бир ой ичида у 2598 та бўш қутини йиғишга эришди.
“Тедди муаммоларимизни тушунади ва бу маълумотни одамларга етказишга ҳамда бошқаларни вазиятни ўзгартиришга ундашга астойдил ҳаракат қилади”, — деди унинг онаси. Аёлнинг айтишича, уларнинг остонасида одамлар қолдириб кетаётган идишлар сони тобора кўпайиб бормоқда.
Тедди йиғилган ширинлик қутиларини пластикни қайта ишлаш марказига топширмоқчи. Шундан сўнг болакай ўзининг экологик фаолиятида танаффус қилишни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар