14:17 / 13.02.2025
56

Хитой блогерларга армия ҳақида маълумот беришни тақиқлади

Хитой блогерларга армия ҳақида маълумот беришни тақиқлади
Хитой ўз Қуролли кучлари ҳақидаги маълумотларни интернетда эълон қилишни чекловчи янги қоидаларни жорий этди. Бу қадам дунёдаги энг йирик армия фаолиятини кузатишни чеклаши мумкин, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Ушбу қоидалар 1 мартдан бошлаб кучга киради. У Хитой армиясини АҚШ ҳарбий қудратига тенглашиш учун тезлик билан кенгайтириш ва модернизация қилаётгани ҳақидаги маълумотлар фонида эълон қилинди.

Киритилган чекловлар Хитой ҳарбий блогерлари ва шарҳловчиларига катта таъсир кўрсатиши мумкин. Улар янги қурол-яроғ тизимлари, кадрлар тайинлови ва қўшинлар ҳаракати ҳақидаги расмлар ёки маълумотларни улашишга одатланган.

Фото: Getty Images
Янги қоидалар эса ҳарбий сирлар, миллий мудофаа технологиялари, саноат сирлари ёки бошқа махфий маълумотларни “яратиш, кўпайтириш, нашр этиш ва тарқатиш”ни тақиқлайди.

Хитой ҳукуматига кўра, бу геосиёсий кескинлик ва хорижий разведка тузилмалари фаоллиги кучайган шароитда миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва давлат сирларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Тақиқланган мавзулар рўйхати қурол-яроғ тизимларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишдан тортиб, ҳарбий машғулотлар, ҳарбий қисмларнинг ташкилий тузилмалари, вазифалари ва жанговар имкониятларини ўз ичига олади.

Янги қоидалар Хитой ҳарбийларининг фаолияти ҳақида хорижий ОАВдаги чиқишларга қандай таъсир кўрсатиши ҳозирча номаълум.

"Ҳарбий ва мудофаа мавзуларига оид контент хитойлик интернет фойдаланувчилари орасида катта қизиқиш уйғотади, аммо раҳбарият махфий маълумотлар ва тахминлар мамлакатнинг ҳарбий ривожланиши ва имкониятлари ҳақидаги расмий риторикага зарар етказмаслигини таъминлашга интилмоқда", деди China Media Project ижрочи директори Девид Бандурски.

FТ: Хитой Пентагондан 10 баравар катта қўмондонлик маркази қурмоқда

31 январь куни Пекин ғарбида АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) штаб-квартирасидан 10 баравар катта қўмондонлик маркази қурилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Financial Times нашри мазкур маълумотни сунъий йўлдош тасвирлари ва разведка манбаларига таяниб берди.

Сунъий йўлдош тасвирларида Пекиндан 30 км жануби-ғарбда жойлашган 6 кв/км дан ортиқ қурилиш майдони кўрсатилган. Асосий қурилиш ишлари 2024 йил ўрталарида бошланган.

"Қурилиш майдонида Хитой ҳарбий раҳбарларини уруш пайти ҳимоя қилиш учун бункерлар жойлаштириладиган чуқурликлар кузатилди", деган ҳарбий экспертлар.

Воқеа жойида ҳарбийлар кўринмаса-да, дронлар ёки фотосуратга олишдан огоҳлантирувчи белгилар бўлган. Дарвоза олдидаги қўриқчилар бирданига кириш тақиқланганини айтган ва лойиҳа ҳақида гапиришдан бош тортган. Қурилиш майдончасидан чиқиб кетаётган раҳбарлардан бири эса бунга изоҳ бермаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг