![Зеленский НАТО аъзолиги ўрнига Украинага нима кераклигини айтди](/uploads/posts/2025-02/c9afa132ef_ofa-12.webp)
Фото: Reuters
Агар Украинани НАТОга қабул қилишмаса, унда мамлакатда 1,5 миллион кишилик армия, армияда эса “замонавий қуроллар” бўлиши керак. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида айтиб ўтди, деб ёзади Дарё нашри.
Унинг сўзларига кўра, “бугунги Америка ва президент Трамп Украинанинг НАТОга кириши ҳақида гапиришга тайёр эмас”.
Улар руслар билан эскалация сабабли Украинада НАТО бўлиши мумкин эмас деб ҳисоблашади, дея қўшимча қилди Зеленский.
Зеленский “АҚШда тайёр режа борлигини” кўрмаётганини қўшимча қилди.
"Биз ҳамма нарса ҳақида гапиришга тайёрмиз. Контингентдан хавфсизлик кафолатигача. Биз ҳар қандай конструкцияга тайёрмиз", деди Украина президенти.
13 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трамп Украинанинг тинчлик келишуви доирасида НАТОга кириши “нореал” эканлигини маълум қилди.
АҚШ президенти нима сабабдан Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлагани сабабига тўхталиб ўтди. Трампнинг сўзларига кўра, собиқ президент Жо Байден Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболлари ҳақида гапирган. Бу эса гўёки “Россияни кенг кўламли ҳарбий босқинни бошлашга ундаган”. АҚШ президенти россияликлар ўзларининг “мавқейи” туфайли Украинанинг НАТОга тўлақонли аъзоси бўлишига “йўл қўя олмаслиги”ни айтди. Бироқ қандай “мавқейи” ҳақида гап кетаётганига изоҳ бермади.
"Россиядай мавқейига эга бўлган давлат уларга (украиналикларга.) НАТОга аъзо бўлишга қандай рухсат беришини тушунмаяпман.. Улар бундай мавқе билан Украина альянсга қўшилишига рухсат бера олишмас эди", деди президент.
Сиёсатчи таъкидлашича, Россия узоқ вақтдан бери Украинанинг НАТОга қўшилиши эҳтимоли ҳақида “қатъий” бўлган, аммо “Байден чиқиб, Украина Иттифоққа қўшилиши мумкинлигини эълон қилган”.
"У шундай қилиши биланоқ, мен: Энди уруш бўлади дедим ва ҳақ бўлиб чиқдим", дея таъкидлади АҚШ раҳбари. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар