07:28 / 15.02.2025
2 196

Зеленский Путин билан учрашиш шартини маълум қилди

Зеленский Путин билан учрашиш шартини маълум қилди
Фото: France 24
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини, бироқ Америка ва Европа расмийлари билан биргаликда тинчлик режаси келишиб олингандан кейингина учрашишини айтди, деб ёзади Дарё нашри.

У Россия, АҚШ, Украина ва Саудия Арабистони вакиллари билан эҳтимолий учрашув ҳақидаги саволга шундай жавоб берди.

Мен Россия билан учрашмайман. Билмадим, бу уларга ёқадими-йўқми. Мен фақат ягона россиялик — Владимир Путин билан учрашишга тайёрман, аммо Трамп ва Европа билан умумий режа ишлаб чиқилгандан кейингина, деди Зеленский.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина, албатта, можарони ҳал қилиш бўйича музокараларда иштирок этишини айтган эди. Путиннинг таъкидлашича, гарчи Россия исталган шахс билан музокаралар олиб боришга тайёр бўлса-да, Зеленский лавозимининг “ноқонунийлиги туфайли” тинчлик шартномасини имзолашга ҳақли эмаслигини қайд этган.

Зеленский Россияга “ҳудудларни алмашиш”ни таклиф қилмоқчи

Украина президенти The Guardian нашрига берган интервьюсида Курск вилоятида Украина қўшинлари назоратидаги ҳудудни Россия томонидан босиб олинган Украина ерларига алмаштиришга тайёр эканлигини билдирди.

Фото: The Guardian
Биз бир ҳудудни бошқасига алмаштирамиз, деди Зеленский ва Украина Россия томонидан босиб олинган ерларнинг қайси қисмини сўрашини ҳали аниқ билмаслигини қўшимча қилди.
Украина етакчиси барча ҳудудлар муҳим эканини, улар ўртасида ҳеч қандай устуворлик йўқлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг