![АҚШда «қўрқинчли туш»: салкам 10 минг амалдор ишдан бўшатилди](/uploads/posts/2025-02/04e4962537_narkotik-3.webp)
Америка Қўшма Штатларида бир ҳафта мобайнида 9500 дан ортиқ амалдор ишдан айрилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Қайд этилишича, ишдан бўшатишлар аниқ миқёси ҳали белгилаб олинмаган, аммо шу ҳафтада камида 9500 дан ортиқ ходим ишсиз қолди. Улар ўнга яқин департамент ва агентликларда ишлашган.
Жумладан, энергетика вазирлигида 1200–2000 га яқин киши (шу жумладан, ядро арсеналига масъул бўлган бошқарма ходимлари) ишдан бўшатилди. Ички ишлар вазирлиги 2300 та ходимни, касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари эса қарийб 1300 ходимни йўқотди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ишдан бўшатилганлар сони ҳали аниқ эмас.
Шунингдек, қисқартиришлар кичик бизнес ва таълим ишлари департаментларига ҳам таъсир қилди.
Reuters маълумотига кўра, ишдан бўшатишлар АҚШ президенти Дональд Трамп ва Америка ҳукумати самарадорлиги департаменти раҳбари Илон Маскнинг бюрократияни кескин қисқартириш кампанияси доирасида амалга оширилмоқда.
23 январь куни The New York Times газетаси Трамп 50 мингдан ортиқ давлат хизматчисини ишдан бўшатиши мумкинлигини ёзган эди. Ушбу қарор федерал иш кучи таркибида катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Кейинроқ NBC News манбасига кўра, 60 мингдан ортиқ амалдор компенсация эвазига ихтиёрий равишда ишдан бўшатилишига рози бўлган. Уларга саккиз ойлик маош ва имтиёзларни саккиз ой давомида сақлаб қолиш имконияти таклиф этилган.
Аввалроқ, юристлар Илон Маскнинг Трамп маъмуриятида ишлаши «қўрқинчли туш» бўлиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар