
© БелТА
СССР парчаланганидан сўнг Россия Украина учун турли кўринишларда 260 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган. Боз устига Украина Россиядан олган қарзларини ҳам тўлашдан бош тортмоқда.

Хусусан:
▪️ 1991 йилдан 2013 йилгача Россия Украинага турли имтиёзлар кўринишида 250 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган.
▪️ 2013 йилда Украина Россияга Евробондлар бўйича 3 млрд доллар қарзни тўлаши керак эди, аммо буни амалга оширишдан бош тортди.
▪️ Украинанинг Россия олдида тан олинган қарзи 610 миллион доллар.
▪️ Россия СССРнинг 104 миллиард доллар умумий қарз мажбуриятларини ўз зиммасига олди. Шартнома доирасида Украина ўзига тегишли хорижий активларни Россияга бериши керак эди, лекин Киев буни бажармади.
Энди бўлса Трамп Киев қарзларини Европа бўйнига илмоқчи. АҚШ Европани нафақат Украинага қурол етказиб беришга, балким можаро тугаганидан кейин Украинани қайта тиклашга мажбурлаши мумкин. Бу ҳақида Европа расмийлари "Financial Times"га берган интервьюсида айтиб берган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар