07:44 / 17.02.2025
1 390

АҚШ Россиянинг Эрон, Хитой ва КХДР билан иттифоқини бузмоқчи

АҚШ Россиянинг Эрон, Хитой ва КХДР билан иттифоқини бузмоқчи
Фото: Global Look Press
АҚШ Россиянинг Эрон, Хитой ва КХДР билан «иттифоқини бузмоқчи». Бу ҳақда Америка президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог Мюнхендаги конференция вақтида маълум қилди, деб хабар беради CNN.

Келлогнинг таъкидлашича, бир неча йил олдин бу каби иттифоқлар бўлмаган. «Қўшма Штатлар Россиянинг иттифоқларини бузиш устида иш олиб боради», — дейди у.

АҚШ бундай иттифоқларни бузиш орқали Россия президенти Владимир Путинни ўзи учун «ноқулай» ҳаракатларни қилишга мажбурлаш умидида.

Эрон ва Россия январ ўрталарида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. Унга кўра, «томонлардан бири агрессияга учраса, бошқа томон ҳарбий ёрдам кўрсатиши керак бўлади».

Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ва Хитой етакчиси Си Жинпинг икки томонлама ҳамкорликни фаол ривожлантириш масалалари ҳақида келишиб олган. ХХР етакчиси икки мамлакат муносабатларини «эталон» деб атаган. Путин эса Хитой билан муносабатларини дунёдаги асосий барқарорлаштирувчи омиллардан бири дея таъкидлаган.

4 декабрда Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик шартномаси кучга кирди. Томонлар уни июн ойида имзолаган эди, шартнома муддатсиз даврга тузилган. Ҳужжатда мудофаа, иқтисодиёт, илм-фан ва энергетика ҳамкорлиги, шунингдек, ўзаро ҳарбий ёрдам кўрсатиш масалалари кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг