
Фото: DW
Украина президенти девони раҳбари Андрий Ермак 16 феврал, якшанба куни Мюнхен хавфсизлик конференцияси (MSC)да АҚШ делегацияси билан музокаралар чоғида Киев «ўз манфаатларининг қизил чизиқларини аниқ белгилаб олганини» айтди. Ермакнинг сўзларига кўра, ушбу анжуманда содир бўлган воқеа «урушни тугатиш режаси ишлаб чиқилишидан далолат бериши мумкин».
«АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ва АҚШ президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог билан ҳақиқатдан ҳам мазмунли суҳбат бўлди. Нодир ер ресурслари бўйича келишув ҳақидаги суҳбат ўзига хос жиҳатларга тўла бўлди, аммо уни қайта кўриб чиқиш учун ҳали ҳам вақт ва ғоялар талаб этилади», — деб ёзди Ермак ўзининг Telegram-каналида.
Украиналик сиёсатчи, шунингдек, MSC доирасидаги «ҳар бир учрашувда, ҳар бир мулоқотда» Киев Украина ва ЕИсиз «Европа хавфсизлиги бўйича мулоқот» бўлиши мумкин эмас деган позицияни ҳимоя қилганини таъкидлади. Ермак, шунингдек, Киев иштирокисиз урушни тугатиш ҳақидаги ҳар қандай келишув қабул қилинмаслигини эслатди.
Украина президенти девони раҳбари Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ҳақида ҳам гапирди. Суҳбат давомида Ермак унга яқинда Чернобил АЭСга қилинган ҳужумни эслатди. «Москва дунёга ядровий таҳдид солмоқда», — деди Ермак.
Ермак: «Путин ҳеч қачон қоидаларга кўра ўйнамайди»
14 февралда, MSC очилиш кунида Андрей Ермак Кит Келлог билан учрашиб, «барқарор тинчликка эришиш» бўйича ишларни мувофиқлаштиришга уриниб кўрди. Суҳбат чоғида Ермак Келлогга Россия президенти Путин «ҳеч қачон қоидаларга кўра ўйнамаслигини» айтди ва уни «ўзини алдаб қўймасликка» чақирди. «Руслар фақат кучни ҳурмат қилади ва ундан фойдаланмаётганларни

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар