22:34 / 17.02.2025
786

Песков: Россия энди Ғарбнинг ёлғон ваъдалари тўрига тушмайди

Песков: Россия энди Ғарбнинг ёлғон ваъдалари тўрига тушмайди
© Sputnik / Сергей Гунеев
Ғарбнинг Минск келишувлари билан алдашлари Россия учун сабоқ бўлди, бу эса келажакда ўз манфаатларини яхшироқ ҳимоя қилишга ёрдам беради, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Песков “Россия 1” телеканалидаги “Москва. Кремль. Путин” кўрсатуви журналисти Павел Зарубиннинг Минск келишувлари ҳақидаги саволига жавоб берди.

"Агар Германия канцлери истеъфога чиққан ва энди вазият учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди: "Биз ҳеч нарса қилмоқчи эмасдик, вақт чўзишимиз керак эди”, деб айтса. Бу фирибгарлик эмасми? Рус тилида бу алдаш. Аммо бу биз учун яна бир сабоқ, келажакда ўз манфаатларимизни энг яхши ҳимоя қилишимизга ёрдам берадиган яна бир тажриба бўлиши керак”, — деди Песков.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги учрашув тайёргарлик, кун тартибини белгилаш ва ишчи даражадаги дастлабки фикр алмашиш бўйича алоҳида саъй-ҳаракатларни талаб қилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг