Россияда чойхонада портлаш содир бўлди, ўзбекистонликлар жабрлангани айтилди

Россияда чойхонада портлаш содир бўлди, ўзбекистонликлар жабрлангани айтилди
Россиянинг Ленинград вилояти, Уст-Луга қишлоғидаги икки қаватли чойхонада портлаш ва ёнғин юз берди. Бу ҳақда «78.ру» хабар берди.

Қайд қилинишича, ҳодиса 16 февраль куни юз берган. Уст-Луга қишлоғидаги икки қаватли чойхонада газ баллони портлаши оқибатида ёнғин чиққан. Баллон портлагандан сўнг ёнғин бутун чойхона биносини қамраб олган. Дастлаб, тўрт киши тан жароҳати олиб, оғир аҳволда шифохонага етказилган. Кейинчалик уларнинг сони 6 нафарга етган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар Ўзбекистон фуқароларидир.
Россияда чойхонада портлаш содир бўлди, ўзбекистонликлар жабрлангани айтилди
Прокуратура ёнғин суриштирув ишларини бошлаб, қонунбузарликлар аниқланса, чора кўришга ваъда берган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар