
Шу йилнинг 14 ноябрь санасида истаган киши ташқарига чиқиб, ойнинг ҳар қачонгидан ҳам тўлин ва ёрқин бўлишини кузатиши мумкин. Бу ҳақида “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.
Олимлар бу сафарги ой тўлишиши сўнгги 68 йилликнинг, қолаверса, XXI асрнинг энг катта ҳодисаси сифатида эътироф этишмоқда. Ой Ерга жуда яқин масофага келганида, “Суперой” ҳодисаси кузатилади.
“Суперой” одатдаги тўлган ойдан кўра 14 фоизга катта ва 30 фоизга ёрқин кўринади.
Баъзи манбаларнинг хабар қилишларича, Тошкентда мазкур ҳодисани кўриш вақти 14 ноябрь 16:23га тўғри келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар