13:44 / 21.02.2025
390

АҚШ вице-президенти: Янги қурол етказиб бериш Украинага ёрдам бермайди

АҚШ вице-президенти: Янги қурол етказиб бериш Украинага ёрдам бермайди
Фото: REUTERS
20 феврал, пайшанба куни АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Украина Россияни мағлуб эта олмаслиги, чунки у катта сонли устунликка эга экани ва Европанинг қурол-яроғ захиралари қачондир барибир тугаши ҳақида маълум қилди. У X ижтимоий тармоғида уч йил давомида президент Доналд Трамп билан Украинадаги уруш бўйича «иккита оддий далил» келтиришганини ёзди.

«Биринчидан, агар президент Трамп лавозимида бўлганида уруш бошланмасди; иккинчидан, на Европа, на Байден маъмурияти, на украиналикларнинг ғалаба сари йўли йўқ эди. Бу уч йил олдин ҳам, икки йил олдин ҳам, ўтган йили ҳам, бугун ҳам шундай», — дейди Вэнс.

Трамп «ҳақиқат ва фактлар билан ишлаяпти»

Унинг сўзларига кўра, Украинага нисбатан Трамп «ҳақиқат билан, яъни фактлар билан ишлаяпти». Улар орасида АҚШ вице-президенти АҚШнинг Ғарбий Европадаги иттифоқчиларининг миграция ва цензура соҳасидаги «кўпчилик америкаликларнинг ҳис-туйғуларини камситувчи» ички сиёсати ва «ҳаддан ташқари қарамликни давом эттириш имконини берувчи» мудофаа сиёсатини келтирди.

«Иккинчидан, россияликлар Украинада куч ва қурол-яроғ бўйича катта сон устунликка эга ва бу устунлик Ғарбнинг кейинги ёрдам пакетларидан қатъий назар сақланиб қолади. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда ёрдам ҳали бериб келинмоқда», — деди вице-президент.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг