
Фото: Wikimedia
Буюк Британия ва Норвегия мудофаа вазирлари Жон Хили ҳамда Торе Сандвик 20 февраль куни учрашди. Улар Арктикада Россия таҳдидига қарши туришга қаратилган мудофаа келишувини муҳокама қилди. Бу ҳақда Politico хабарига таяниб Дарё маълум қилмоқда.
Янги шартнома Британия ва Норвегия қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, жумладан, 2022 йилда Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинидан кейин тез-тез содир бўлаётган диверсиялардан сув ости кабелларини ҳимоя қилишни назарда тутади. Европа мамлакатлари Россия портларига йўл олаётган ёки у ердан келаётган кемаларни, айниқса Болтиқ денгизида, асосий инфратузилма алоқа тармоқларига ҳужум қилишда гумон қилмоқда.
Хили учрашув давомида Норвегия Буюк Британиянинг энг муҳим иттифоқчиларидан бири эканини таъкидлади.
“Биз ортиб бораётган таҳдидларга қарши курашаётганимиз, НАТОни мустаҳкамлаётганимиз ва Узоқ Шимолда хавфсизлигимизни ошираётганимиз сабабли, бизни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ яқинлаштирадиган мудофаа ҳамкорлигининг янги даврини яратамиз”, деди у.
Британия мудофаа вазири эса мамлакат Европада хавфсизликни таъминлашда “етакчи рол ўйнаш”ни мақсад қилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Британия рақибларга “биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишда якдил эканлимизни” кўрсатишга тайёр.
Вазирлар ўртасидаги музокаралар Украинада тинчлик ўрнатиш бошланиши муносабати билан АҚШ ва Европа ўртасидаги кескинликнинг кучайиши фонида бўлиб ўтди. Тиcнҳлик музокараларида ҳозирча Украинанинг ўзи ҳам, унинг Европадаги иттифоқчилари ҳам амалда иштирок этмаяпти.
АҚШ урушни тўхтатиш бўйича музокараларда Европа иштирок этмаслигини маълум қилди
Музокаралар столида украинлар ва руслар — америкаликлар эса воситачи бўлади, деди Трампнинг махсус вакили Кит Келлог.
Финляндия президенти Александр Стубб бунга жавобан Украина, унинг келажаги ёки Европа хавфсизлик тузилмаси ҳақида европаликларсиз муҳокама ёки музокаралар олиб боришнинг иложи йўқлигини қайд этди. Европа давлатлари етакчилари 17 февраль куни Парижда Украина бўйича фавқулодда саммит ўтказади. Томонлар яна худди шундай саммит ўтказишни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар