11:41 / 23.02.2025
162

Владимир Путин россияликларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади

Владимир Путин россияликларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакат аҳолисини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.

“Ҳурматли дўстлар, ҳамкасблар! Сизларни Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан табриклайман. Бу муборак кунда азиз фахрийларимизни, Россия Қуролли Кучларининг шахсий таркиби ва фуқаролик хизматчиларини қутлайман. Жанг майдонларида тобланган, синовлардан ўтган ҳар бир аскар ва офицер биз учун қадрли. Айниқса, махсус ҳарбий операция иштирокчиларига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бугун улар ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, жасорат билан Ватан, миллий манфаатлар ва Россия келажагини ҳимоя қилмоқдалар. Айнан сизлар бугунги кун қаҳрамонларисиз”, — деди давлат раҳбари.

Путин Россияда 2025 йил Ватан ҳимоячилари йили деб эълон қилинганини таъкидлади. Бу қарор 80 йиллик Ғалаба байрами муносабати билан қабул қилинди. Президент ушбу кун армия ва флотга, шунингдек, ҳарбий хизматни ўз касби ва юксак бурчи деб билган инсонларга бўлган умумхалқ муҳаббати ва ҳурматини акс эттиришини эслатиб ўтди.

Шунингдек, Россия етакчиси махсус ҳарбий операция иштирокчиларига жасорат ва мустаҳкам иродалари учун миннатдорлик билдирди.

“Бугун дунёдаги тезкор ўзгаришларга қарамасдан, Қуролли Кучларимизни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича стратегик йўналишимиз ўзгармаслигича қолади. Армия ва флотнинг жанговар имкониятларини янада ошириш, уларнинг тайёргарлигини мустаҳкамлаш биз учун Россия хавфсизлигининг кафолати ва унинг мустақил тараққиётининг муҳим омилидир”, — деди Путин.

Президент сўзининг якунида ҳарбийларга хизматда муваффақиятлар тилаб, Россия аскарлари ва офицерларининг оила аъзоларига самимий тилаклар йўллади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг