date
views 700

Испанияда одам савдоси билан шуғулланган йирик тармоқ фош этилди

Испанияда одам савдоси билан шуғулланган йирик тармоқ фош этилди
Фото: AP
Испания полицияси одам савдоси ва аёлларни фоҳишаликка мажбурлаш билан шуғулланиб келган жиноий тармоқ фаолиятига чек қўйилганини маълум қилди.

Полиция маълумотларига кўра, охирги бир йил ичида мингга яқин аёл ушбу тармоқ орқали ўтган. Операция давомида 48 нафар аёл озод этилган.

Одам савдосида гумонланиб 48 киши қўлга олинган, уларнинг уч нафари — икки колумбиялик ва бир испан тўда етакчиси экани тахмин қилинмоқда.

Жиноятчилар жабрланувчиларни Лотин Америкасидан, «асосан Колумбия ва Венесуэладан ёллаган». Уларга Испанияда фаррошлик ёки гўзаллик салонида иш таклиф қилинган, аммо Испанияга олиб келинганида улар фоҳишалик қилишга мажбурланган, доимий назорат остида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил май ойида Италия полицияси Калабрия мафия ташкилоти «Ндрангета»га қарши ўтказилган рейд давомида 109 нафар гумонланувчини қўлга олганди. «Ндрангета» Италиядаги энг қудратли замонавий мафия гуруҳларидан бири ҳисобланади. У қурол, одам ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланади ҳамда кўп миллиард долларлик айланмага эга.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияда одам савдоси билан шуғулланган йирик тармоқ фош этилди