22:27 / 23.02.2025
295

Зеленский: «Агар бу Украина учун тинчликни кафолатласа, мен лавозимдан кетишга тайёрман»

Зеленский: «Агар бу Украина учун тинчликни кафолатласа, мен лавозимдан кетишга тайёрман»
Фото: Виталий Носач / РБК-Украина
Украина президенти Володимир Зеленский мамлакатда тинчликни ўрнатиш учун эгаллаб турган лавозимидан кетишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Киевда ўтказилган «Украина. 2025 йил» форуми доирасида ташкил этилган матбуот анжуманида таъкидлади.

«Агар бу Украина учун тинчликни кафолатласа, мен кетишга тайёрман. Ёки лавозимни НАТОга [аъзолигига] алмашишга, мен ҳокимиятда ўн йиллаб қолиш ниятида эмасман», — дейди Зеленский.

Шунингдек, Зеленский Украина АҚШдан 350 миллиард доллар эмас, балки 100 миллиард доллар олганини қайд этди. «120 миллиард доллар — Украина, 100 миллиард доллар — Европа ва шериклари, 100 миллиард доллар — АҚШ. 500 эмас, 300 эмас ва 700 ҳам эмас… Шерикларимизга ҳурмат сақлаган ҳолда биз 500 миллиард долларлик қарзни тан олмаймиз», — дейди у.

Бундан ташқари, Украина президенти Байден билан АҚШ ёрдами грант экани бўйича келишганини айтди. «Грант — бу қарз эмас. Мен ҳатто 100 миллиард долларни ҳам тан олмайман… Мен украиналикларнинг 10 авлоди томонидан тўланадиган бирор нарсага имзо чекмайман», — дея таъкидади Володимир Зеленский.

Ар-Риёдда ўтказилган Россия—Америка музокараларидан кейин Доналд Трамп Зеленскийни кескин танқид қилмоқда. АҚШ президентининг маълум қилишича, украиналиклар орасида Зеленскийнинг рейтинги пасайиб кетган, шунингдек, Трамп уни «диктатор» деб атади ва Украинада президентлик сайловларини ўтказишга чақирди.

Маълумот учун, Владимир Зеленскийнинг беш йиллик президентлик ваколати 2024 йил майда якунига етган — шундан бери Россия пропагандаси ва ҳукумати унинг «нолегитимлиги» тўғрисидаги тезисларни илгари суриб келади. Украинанинг ўзида бу борада консенсус мавжуд, уруш давом этаркан, Зеленский давлат раҳбарилигича қолади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг