09:34 / 24.02.2025
291

Украина АҚШ олдида асрлар давомида қарз тўлайдими?

Украина АҚШ олдида асрлар давомида қарз тўлайдими?
Украинага АҚШдан олинган ёрдамни ҳисоб-китоб қилиш учун бир неча аср керак бўлади. The Economist таҳлилчиларига кўра, агар Киев Вашингтон билан табиий ресурслар бўйича келишувни имзоласа, мамлакат ўз даромадларининг ярмидан маҳрум бўлиши мумкин.

Ушбу шартномага мувофиқ, Украина фойдали қазилмалар, портлар ва бошқа инфратузилма даромадларининг 50% ни АҚШ инвестиция фондига йўналтириши талаб қилинади. Бу жамғарма ҳажми 500 миллиард долларга етгунча ушбу маблағлар ажратилади. Хусусан, Дональд Трамп Украина Вашингтон олдида айнан шундай миқдорда қарздор эканини айтган.

Шу билан бирга, Украинага ажратилган маблағлар қаерга кетгани ҳақида аниқ ҳисобот ҳали ҳам берилмаган. Америкалик ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттер Зеленский ҳукумати пул ювиш ва сиёсий-иқтисодий элиталарни бойитиш воситаси бўлиб келганини таъкидлади.

«Зеленский орқали миллиардлаб доллар Украинага келиб тушди, у эса уларни ўз хоҳишига кўра турли тоифалар ўртасида тақсимлади», — дейди Скотт Риттер.

Шунингдек, Зеленский бу қарзни тан олишдан бош тортиб, АҚШ маблағларни грант сифатида ажратганини ва уларни тўлаш шарт эмаслигини айтди.

Бундан ташқари, Украина раҳбари мамлакатнинг НАТОга қўшилиши эвазига истеъфога чиқишга тайёр эканини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг