17:18 / 24.02.2025
261

Дубай валиаҳд шаҳзодаси дунёдаги энг баланд бинодан парашютда сакради (видео)

Дубай валиаҳд шаҳзодаси дунёдаги энг баланд бинодан парашютда сакради (видео)
Фото: Видеодан кадр
Дубай валиаҳд шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум дунёдаги энг баланд осмонўпар бино — Бурж Халифадан парашютда сакради. У осмонўпар бинонинг 139-қаватидан сакраётгани акс этган видеони ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлади.

Валиаҳд шаҳзода буни дунёнинг 15 мамлакатидан келган 31 нафар экстремист билан бирга амалга оширган. Gulf News маълумотларига кўра, спортчилар икки кун давомида махсус жиҳозланган 12 метрлик платформадан барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда жами 437 марта сакраган.

Шаҳзоданинг Instagram’га жойлаган видеоси аллақачон 10 миллионга яқин кўрилди. Видеода минорага ўрнатилган платформани кўриш мумкин — унда “139-чиқиш” деб ёзилган. Сакраш учун махсус платформа бинонинг 139-қаватидан олти метр юқорироққа ўрнатилган.

Таъкидланишича, Бурж Халифадан парашютда сакраш бўйича бундай фестивал илк бор 2014 йилда ўтказилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг