21:04 / 24.02.2025
180

Сергей Лавров Украинадаги жанглар тўхтатилиши шартини маълум қилди

Сергей Лавров Украинадаги жанглар тўхтатилиши шартини маълум қилди
Фото: Anadolu
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат Украинадаги жангларни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар Москва учун мақбул бўлган қатъий ва барқарор натижа берганидагина тўхтатишини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Россия аниқ келишувларсиз тўқнашув чизиғида “дарҳол ярашиш” ва ўт очишни тўхтатиш вариантини қабул қилмайди, деб ёзади Дарё нашри.

"Мен фақат бизнинг позициямизни тасдиқлашим мумкин, чунки у сиз тилга олган шахснинг позициясидан фарқли ўлароқ ўзгармади. Зеленский эса ўз фикрини яшил майкалардан ҳам тез-тез ўзгартиради. Европа мамлакатларининг позициясини ҳам тушуниш қийин, чунки уларнинг қараши ҳам анча беқарор. Бу фонда АҚШнинг позицияси ажралиб туради. У изчил баён этилган бўлиб, шунчаки дарҳол ярашиб, кесишиш чизиғини қолдириб, кейин нима қилишни ўйлашга ундамайди. Биз ҳар доим бундай вариант бизни қониқтирмаслигини таъкидлаб келганмиз", деди Лавров Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Россия ТИВ таҳбари Россиянинг Украина билан ҳам, Европа билан ҳам тинчликка эришишга хайрихоҳлик руҳида ёрдам беришни хоҳлаган ҳар қандай вакиллар билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини таъкидлади. Лавров яна бир бор Россия нуқтайи назарига кўра, 2022 йил баҳорида Киев ва Москва учрашувларида ишлаб чиқилган Истанбул келишувлари Украина бўйича музокаралар учун асос бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

Владимир Путин аввалроқ жанговар ҳаракатларни тўхтатиш шартлари сифатида Украина армиясининг ДХР ва ЛХР, Херсон ҳамда Запорожье вилоятларидан чиқиб кетишини, шунингдек, Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан воз кечишини кўрсатган эди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги жанговар ҳаракатларни тугатишга интилаётган АҚШ президенти Дональд Трампнинг режаси ҳозирча ноаниқ эканлигини таъкидлади. Украина эса ўз навбатида иттифоқчиларидан хавфсизлик кафолатларини олишда қатъий турибди.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский матбуот анжуманида урушни тугатиш ва Россия билан сулҳ тузиш истиқболлари, АҚШ билан музокаралар, Трамп билан муносабатлар ҳамда Украинадаги сайловлар масаласи ҳақида гапирганди.

Фото: Reuters
Журналистлар билан суҳбатда Зеленский Украинада тинчлик ўрнатиш учун зарур бўлса, президентлик лавозимини тарк этишга тайёрлигини айтди.

Агар Украинага тинчлик учун керак бўлса, агар сизга жуда муҳим бўлса, лавозимимни тарк этишимга тайёрман. Агар шундай шарт дарҳол қўйилса, мен буни НАТО аъзолигига алмаштира оламан, дея у журналистнинг саволига жавоб берди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг