11:40 / 25.02.2025
184

Трамп мудофаа харажатларини камайтиришни таклиф қилди – Путин розими?

Трамп мудофаа харажатларини камайтиришни таклиф қилди – Путин розими?
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россия, АҚШ ва Хитойнинг мудофаа харажатларини икки баравар камайтириш таклифини қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, Москва бу масала бўйича музокараларга тайёр.

"Қўшма Штатлар билан келишувга эришишимиз мумкин, биз бунга қарши эмасмиз. Менимча, бу ғоя яхши: АҚШ ва Россия ҳарбий харажатларни 50 фоизга қисқартиради. Агар хоҳласа, Хитой ҳам бу жараёнга қўшилиши мумкин", – деди Путин ВГТРК телеканалига берган интервьюсида.

Трамп ядро қуроли ва мудофаа бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда

Феврал ойи ўрталарида Доналд Трамп Россия ва Хитой билан ядро қуролларини назорат қилиш ва ҳарбий бюджетларни қисқартириш масалаларини муҳокама қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.

"Ҳаммасини ҳал қилганимизда, биринчи учрашувлардан бири Хитой раиси Си Жинпинг ва Россия президенти Владимир Путин билан бўлади. Мен ҳарбий бюджетимизни ярмига қисқартирайлик, деб айтмоқчиман", – деди Трамп.

Шунингдек, АҚШ президенти мамлакатлар "янги ядро қуролларини ишлаб чиқариши шарт эмас" деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, мавжуд ядро қуроллари етарли ва бу харажатлардан тежалган маблағлар бошқа, самаралироқ йўналишларга йўналтирилиши мумкин.

Россия ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий харажатларни қисқартириш масаласи халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда. Агар бу келишув амалга ошса, жаҳон хавфсизлиги ва ядро қуроллари билан боғлиқ таҳдидлар камайиши мумкин. Ҳозирча музокаралар режалаштирилган, аммо уларнинг қайси йўналишда кечишини вақт кўрсатади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг