09:09 / 26.02.2025
216

Канада «Беш кўз» иттифоқини тарк этадими?

Канада «Беш кўз» иттифоқини тарк этадими?
Фото: China Military
АҚШ президенти маъмурияти Канадани «Беш кўз» (Five Eyes, FVEY) алянсидан чиқариб юбориш масаласини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда Financial Times ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

«Шимолдаги қўшнини бадарға қилиш» таклифи Доналд Трампнинг савдо бўйича катта маслаҳатчиси Питер Наварродан чиққан. Вашингтон Канадага шу тариқа босим қилиши мумкин, деб ёзди нашр. Ҳозирча АҚШ президентининг таклифга муносабати қоронғу, ғоя аъёнлар даражасида муҳокамада.

Маълумот учун: «Беш кўз» — 1946 йилда асос солинган, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландия разведкалари иттифоқи. Аъзо давлатлар киберхавфсизлик ва аксилтеррор соҳаларида ўзаро маълумот алмашинади. Канада чиқариб юборилса, бу алянс таркибидаги илк тарихий ўзгариш бўлади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг