14:42 / 26.02.2025
148

Женнифер Лопес 21 млн долларга ҳашаматли уй сотиб олди

Женнифер Лопес 21 млн долларга ҳашаматли уй сотиб олди
Актёр Бен Аффлек билан шов-шувли ажрашишдан сўнг Женнифер Лопес Лос-Анжелеснинг нуфузли Ҳидден-Ҳиллз туманида ҳашаматли кошона сотиб олди. Хонанда янги уйини 21 млн долларга харид қилган, бироқ битимнинг аниқ суммаси ошкор этилмаган.

Ҳовлининг майдони 10 минг квадрат метрдан ошади, уйнинг ўзи эса 930 квадрат метр майдонда жойлашган. Асосий бинодан ташқари, омборхона, отхона, от миниш учун майдон, меҳмонхона ва бассейн каби қўшимча бинолар мавжуд. TMZ маълумотларига кўра, Женнифер Лопес “фойдали битим” тузган.

Хонандада олдин бу уйга бошқа юлдузлар ҳам эгалик қилган, улар орасида Голливуд актёри Силвестр Сталлоне ва Creedence Clearwater Revival гитарачиси Жон Фогерти ҳам бор.

Айтганча, Женнифер ва Бен ўзларининг собиқ оилавий уйлари – 2023 йилда харид қилинган Беверли-Ҳиллздаги 61 миллион долларлик қасрни ҳалигача сотишмаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг