06:25 / 28.02.2025
591

АҚШ Европани Украина музокараларида "жим бўлишга" чақирмоқда

АҚШ Европани Украина музокараларида "жим бўлишга" чақирмоқда
© РИА Новости / Алексей Витвицкий
Европа Иттифоқи давлатлари Украинадаги можарони ҳал қилиш учун музокаралар столига ўтиришга лойиқ эмас ва “овозини ўчириши” керак. Бу ҳақда Техас штатидан республикачи конгрессмен Дэн Креншо хориж ОАВга маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Нега сизлар (европаликлар – таҳр.) музлатилган активлардан (Россиянинг – таҳр.) 200 миллиард долларни олиб, йўқ қилмайсизлар? Европаликлар: “биз буни қила олмаймиз”, дейишади. Унда овозингизни ўчиринг. Мана нима учун сизга столда (музокаралар — таҳр.) ўрин йўқ. Польша чегарасига 50 000 аскар қўймоқчи бўлмасангиз, унда овозингизни ўчиринг. Бу менинг Европа раҳбарларига шахсий хабарим", — деди Креншо.

Туркиялик сиёсий таҳлилчи Умур Тўгай Южелнинг РИА Новостига маълум қилишича, Ғарб Украина фронтидаги мағлубият нафақат Киев, балки Брюссел, Берлин, Париж ва Лондон учун ҳам омадсизлик бўлишини тушунади.

“Украинадаги вазият жойларда ҳам сезиларли даражада ёмонлашди. Шу билан бирга, Зеленскийнинг етакчилиги ва қонунийлиги шубҳа остига қўйилди ва фош этилган йирик коррупция вазиятни янада ёмонлаштирди. Бироқ, буларнинг барчасига қарамай, Ғарб давлатларининг ёрдами ҳамон давом этмоқда. Бугун бутун дунё Киевни Ғарб пуллари, Ғарб қуроллари, Ғарб разведкаси ва Ғарб маслаҳатчилари қўллаб-қувватлаётганини билади. Россия нафақат Украина, балки Ғарб билан ҳам уруш олиб бормоқда. Шунинг учун Украинадаги мағлубиятни нафақат Киевнинг, балки Брюссел, Берлин, Париж ва Лондоннинг мағлубияти деб таърифлаш тўғрироқ бўларди”, — деди агентлик суҳбатдоши.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг