
АҚШ президентлигига сайловда ғолиб аниқланди, десак ҳам бўлади. Бугунгача Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтоннинг ғалабаси тахмин қилнаётган эди. Бироқ, воқеалар ривожи ўзгача тус олди. Айни вақтдаги натижаларга кўра, Республикачилар партияси номзоди жами 48,1 фоиз овоз тўплаб Клинтонни 0,9 фоизга ортда қолдирмоқда.
Сайлов деярли якунига етиб бормоқда. Клинтонда имконият қолмаган, дейиш мумкин. “CNN”нинг ёзишича, Клинтон сайловдаги мағлубиятини тан олиш учун Дональд Трампни чақирган.
Ҳозирча умумий ҳисобда Дональд Трамп 276 та, Ҳиллари Клинтон 218 та овоз тўплаган. Президент бўлиш учун эса 270 тадан кўп овоз тўплаш кифоя эди «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар