
Фото: Daily Mail.
Волфганг Амадей Моцарт (1756–1791)нинг юз тузилиши қандай бўлган? Узоқ йиллик бу жумбоққа жавоб излаган олимлар буюк бастакорнинг ташқи кўринишини тиклашди, деб Daily Mail хабар берди.
Моцартнинг аксарият сақланиб қолган портретлари унинг вафотидан сўнг йиллар ўтиб чизилган бўлиб, ҳаёти давомида яратилган суратлари эса бир-биридан кескин фарқ қилади.
Юз тузилишини тиклаш бўйича суд-тиббиёт эксперти Цицерон Мораеснинг айтишича, бошқа бир лойиҳа устида ишлаётганида, Моцартники экани айтилган бош чаноқ тасодифан унинг қўлига тушиб қолган. Тарихий шахсларнинг юз тузилиши устида 10 йилдан ортиқ тадқиқот олиб борган Мораес ва унинг жамоаси фурсатдан фойдаланиб ишга киришди.
"Бош чаноқ, пастки жағ ва айрим тишларнинг йўқлигини айтмагaнда, яхши сақланган эди. Етишмаган қисмлар статистик маълумотлар ва анатомик мослик асосида тикланди", — деди Мораес.
Тадқиқотчилар аввал бош чаноқни виртуал тиклашдан бошлашди, сўнг юзни тўлиқ тиклаш учун турли техникалар қўлланди. Юмшоқ тўқималар қалинлиги маркерлари ва юзлаб европалик катталарнинг ўлчамлари асосида бурун, лаб, қулоқ ва бошқа қисмлар аниқланди.
"Шунингдек, анатомия деформацияси техникаси ёрдамида виртуал донор бошини Моцарт бош чаноғига мосладик. Бу эса мос келувчи юз қиёфасини яратишга имкон берди", — дея қўшимча қилди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар