18:57 / 02.03.2025
3 098

АҚШ ёрдамининг тўхтатилиши Путиннинг ғалабасига олиб келиши мумкин

АҚШ ёрдамининг тўхтатилиши Путиннинг ғалабасига олиб келиши мумкин
Фото: Getty Images
Америка Урушни ўрганиш институти (ISW) АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиши қандай оқибатларга олиб келишини прогноз қилди.

Таҳлилчилар фикрича, бу Россия агрессиясининг кучайишига, янги ҳудудларни эгаллаб олишга ва бутун минтақани беқарорлаштиришга олиб келиши мумкин. Украина армиясининг жанговар қобилиятига сезиларли путур етиши кутилмоқда.

"АҚШнинг Украина мудофаа саноатини мустаҳкамлашга қаратилган ҳарбий ва молиявий ёрдамини тўхтатиш уруш мувозанатини ўзгартириши ва Россияга жанг майдонида сезиларли устунлик бериши мумкин, бу эса Москванинг ғалаба қозониш эҳтимолини оширади", дейилади ISW ҳисоботида.

Вашингтонда қурол-яроғ етказиб бериш давом эттирилмаса, Украина армияси қийин аҳволга тушиб қолиши бир неча бор таъкидланган. Ҳозирда АҚШдаги сиёсий келишмовчиликлар, президент Владимир Зеленскийнинг Дональд Трамп билан зиддияти Киевга янги ёрдам пакетини маъқуллашга тўсқинлик қилмоқда.

Ушбу баёнотлар фонида экспертлар агар Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш тўхтатилса, оқибатлар нафақат Киев, балки бутун Европа хавфсизлик тизими учун жиддий бўлишидан огоҳлантирмоқда.

Украинага ёрдам дарҳол бекор қилиниши мумкин

АҚШнинг Украинага кўрсатган барча ёрдами, жумладан, Жо Байден президентлиги даврида рухсат берилган, тўланган ўқ-дорилар ва жиҳозлар етказиб бериш дарҳол бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Трамп маъмурияти расмий вакили The New York Times газетасига маълум қилди.

Пентагон маълумотларига кўра, Мудофаа вазирлиги захираларидан Конгресс ажратишга рухсат берган маблағлардан тахминан 3,85 миллиард доллар қолган. Украина АҚШ мудофаа компанияларидан сотиб олган қуролларнинг сўнгги партияси келгуси олти ой ичида жўнатилиши кутилмоқда. Шундан сўнг Европанинг ўзи Украинани қўллаб-қувватлашга мажбур бўлади.

Овал кабинетдаги жанжалдан сўнг, Трамп маъмурияти вакили президент АҚШ томонидан кўрсатилаётган билвосита ёрдамни ҳам тўхтатишга қарор қилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ёрдам бошқа турдаги ҳарбий молиялаштириш, разведка маълумотларини алмашиш, украиналик ҳарбийлар ва учувчиларни ўқитиш ҳамда Германиядаги АҚШ ҳарбий базасида халқаро ёрдамни бошқарадиган алоқа марказини жойлаштириш каби ёрдамларни ўз ичига олади.

"Бундай ҳаракатлар оғир аҳволда қолган ҳамкор давлатдан ҳайратланарли даражада воз кечиш бўлиб, қўллаб-қувватлашнинг тугашини англатади", дея таъкидлади нашр.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг