Швециянинг Мальмбергет шаҳри ҳокимияти бутун бошли микрорайонни кўчиришни режалаштирди. Бунга сабаб ёнидаги темир конининг кенгаяётганлиги эди. Даставвал, уйни бузмоқчи бўлишди. Кейинроқ LKAB тоғ-кон компанияси тарихий иншоотни сақлаган ҳолда 7 км нарироққа кўчириш қарорига келди.
Уйни эски пойдеворидан ажратиш ва янги жойдаги пойдеворга ўрнатиш ишларини NYAB қурилиш фирмаси зиммасига олди. Ташиш ишлари эса голландларнинг Mammoet компаниясига топширилди.
Улкан иморатни 18 ўқли ва 144 ғилдиракли Nicolas MHD трейлерига ортилди. Уни 620 от кучига эга бўлган Scania 8х4 тортади. Ортидан эскироқ Scania 8х4 юкни итаришда кўмаклашади.
Ўтган ойда Мальмбергет шаҳрида 14 бино бўшатилди, уларнинг энг салмоқлиси 230 тонна тош босади. Ҳар бир уйни кўчиришга тахминан бир соатдан вақт сарфланди.
Имконсиз туюлган ишни бажарган паҳлавон автомобилларни томоша қилинг
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди