09:06 / 04.03.2025
119

Ўзгалар номига аккаунт очиб, уларнинг танишларидан пул ундирган талаба ушланди

Ўзгалар номига аккаунт очиб, уларнинг танишларидан пул ундирган талаба ушланди
Жиззах шаҳридаги ОТМлардан бирининг талабаси ўзга шахсларни алдагани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Шароф Рашидов туманида яшовчи ушбу шахс 2024 йилнинг декабрь ойида ўзи таълим олаётган олийгоҳ талабаси бўлган ғаллаороллик таниши номига Telegram аккаунт очган. Ушбу аккаунт орқали Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида яшовчи, ОТМ талабаси бўлган танишидан 600 минг сўм миқдорида қарз сўрайди.

Пулларни эса бошқа шахс номидаги банк пластик картасига ўтказиб олиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ушбу шахс икки кун ўтгач туманнинг “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи талаба номига ҳам аккаунт очиб, маҳалладошини нақд пул олиб бориб беришга кўндиради.

Шартнома учун тўлов қилиш баҳонасида унинг картасидан 1,5 млн сўмни бошқа киши номидаги пластик картасига ўтказиб олади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг