
Флорида штати полицияси Tiffany & Co. заргарлик дўконидан 769,5 минг долларлик сирғаларни ўғирлаган, сўнгра уларни ютиб юборган эркак ҳибсга олинганини хабар қилди.
Полиция маълумотига кўра, 32 ёшли Джейтан Гилдер дўкон ходимларига “профессионал спортчи” учун буюртма қилаётганини айтган ва улардан қимматбаҳо маҳсулотларни кўрсатишни сўраган.
Сирғаларни ютиб юборган ҳолда қўлга тушди
Полицейларнинг тахминига кўра, у сирғаларни ўғирлаб, дўкондан қочган. Ҳодиса содир бўлган куниёқ уни ҳибсга олишган ва ушлаш вақтида Гилдер бир нечта буюмларни ютиб юборган, деб қайд этилди. Улар орасида ўғирланган сирғалар ҳам бўлиши мумкин.
Шунингдек, у дўкондан бриллиант узук ўғирлашни ҳам режалаштирган, аммо қочиш вақтида уни тушириб юборган бўлиши эҳтимол қилинмоқда.
Полиция рентген орқали текширув ўтказди
Ҳибсга олингач, полиция ходимлари рентген аппарати орқали унинг қорнида номуайян буюм борлигини аниқлаган. Аммо полиция BBC саволига жавобан, сирғалар қайтарилгани ёки йўқлиги ҳақида маълумот беришдан бош тортди.
Гилдер олдин ҳам Tiffany & Co. дўконини ўғирлаган
Маълумотларга кўра, Гилдер 2022 йилда ҳам Техасдаги Tiffany & Co. дўконидан ўғирлик қилган. Шунингдек, у Колорадо штатида 48 та ҳибсга олиш ордерига эга.
Унга ниқоб тақиб ўғирлик қилиш ва катта миқдордаги қимматбаҳо буюмларни ўғирлаш айби қўйилди. Суд қарори чиқмагунча, Гилдер ўзини айбсиз деб ҳисоблаш ҳуқуқига эга.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар