date
views 7 070

ОАВда Обаманинг янги уйи фотосуратлари пайдо бўлди

ОАВда Обаманинг янги уйи фотосуратлари пайдо бўлди

Барак Обама 2017 йилнинг январида Оқ уйни тарк этганидан сўнг Вашингтоннинг шимоли-ғарбидаги Калорама ҳудудидаги тўққиз ётоқхона, айвон ва шахсий боғи бўлган коттежга кўчиб ўтади. Ҳашаматли уй интерьери асосан кулранг ва оқ рангларда ишланган. Уйнинг суратлари Британиянинг The Sun нашри томонидан тақдим этилди.

Коттежнинг умумий майдони 762 квадрат метрни ташкил қилади.

Уй собиқ президент Билл Клинтоннинг матбуот котиби Жо Локҳартга тегишли. Риелторларнинг тахминларига кўра, уйнинг нархи 5 миллион доллар атрофида.

Zillow кўчмас мулк базаси таҳлилчиларининг баҳоларига кўра, ҳашаматли уй ижараси Обамага ойига 22 минг долларга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВда Обаманинг янги уйи фотосуратлари пайдо бўлди