
© Sputnik / РИА Новости
Россия Украинада ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларни Украина қўшинларига танаффуз майдони ва қайта қуролланиш учун вақт беришга уриниш деб билади. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналист Павел Зарубинга маълум қилди.
“Бундай вазиятда (ўт очишни тўхтатиш чақириғи – таҳр.) биз буни Украина ҳарбийларининг қайта қуролланиши ва тўпланиши учун қандайдир вақт беришга уриниш сифатида қабул қилишимиз мумкин”, — дея қўшимча қилди Ушаков.
Унинг сўзларига кўра, Украина қўшинлари оғир кунларни бошдан кечирмоқда, Россия армияси барча йўналишларда олдинга силжимоқда.
Ушаков Путин ва Трамп ўртасидаги алоқаларни тайёрлаш ҳақида ҳам гапирди.
Унинг айтишича, Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги учрашув, шунингдек, уларнинг телефон суҳбатини жуда тез ташкил этилиш мумкин. Ушаковнинг қўшимча қилишича, айни пайтда у мумкин бўлган алоқаларни тайёрлаш тафсилотлари ҳақида “аниқ бир нарса” айта олмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар