
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Жинпинг илк марта телефон мулоқоти ўтказишди.
Kun.uz нашрининг ёзишича , томонлар ўзаро алоқаларни ривожлантириш хусусида, шунингдек, ўзаро учрашиш имкониятлари ҳақида гаплашишган.
Хитой раҳбари Трампни сайловдаги ғалаба билан қутлаган.
«Айни вақтда икки томон ўзаро муносабатларни ривожлантиришда улкан имкониятларга эга. Томонлар истиқболда ҳаракатларни мувофиқлаштирган ҳолда олиб бориши, иқтисодий ҳамкорликни ва барча соҳалардаги алоқаларни кенгайтириши керак. Хитой ва АҚШ ҳамкорлик қилиши мумкин ва лозим бўлган ишлар анчагина. Савдо алоқаларини кенгайтириш икки мамлакат халқлари фаровонлигини янада оширади», — Жингпиннинг сўзлари келтирилган Хитой Марказий телевидениесида.
Ўз навбатида Трамп АҚШ ва Хитой муносабатлари ривожланишда давом этишига умид билдирган.
Бундан олдинроқ, Трампни Бушлар оиласи вакиллари АҚШ президенти этиб сайлангани билан табриклагани хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар