date
views 8 370

Трамп президентлик маошидан воз кечиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди

Трамп президентлик маошидан воз кечиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп CBS телеканалининг «60 дақиқа» кўрсатувига берган интервьюсида мамлакат президентларига бериладиган ойлик маошдан воз кечишга тайёрлиги ҳақида баёнот берган.

«Мен ҳеч қачон бунга изоҳ бермаганман. Аммо менинг жавобим — йўқ», — деган Трамп. У кўрсатув бошловчиси Лесли Шталнинг мамлакат президенти маошига оид саволига шундай жавоб берган.

Шу билан бирга, Трамп давлат раҳбари сифатида бир йил эвазига 1 доллар маош олишга тайёрлигини ҳам қўшимча қилган.

Таъкидланишича, АҚШ президенти бир йилда 400 минг доллар атрофида маош олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп президентлик маошидан воз кечиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди